”Муҳаббатим, фақат сенсан армоним” (Амирқул Пўлкан шеъри)

This entry was posted in Қўшиқлар. Bookmark the permalink.

3 Responses to ”Муҳаббатим, фақат сенсан армоним” (Амирқул Пўлкан шеъри)

  1. Ҳасадгўй кимсалар – Иблисга ҳамкор Момиққа чўздилар фақат қўлларин, Эгасин кафанга айладилар зор, Дўзахга бурмоқчи бўлди йўлларин.

  2. piracetam says:

    “Зикр” қилиш, ўзини ғафлатдан қутқариш деганидир. [“Ғафлат” эса, Оллоҳу таолони унутиш деганидир.] Зикр, фақат “Калима-и тавҳидни” айтиш ва такрор-такрор “Оллоҳ” дейишдан иборат эмасдир. Қандай шаклда бўлмасин ўзини ғафлатдан қутқариш зикр бўлади. Шундай экан, исломийятнинг амрларини қилиш ва тақиқларидан сақланиш, буларнинг ҳаммаси зикрдир. Исломийятга уйғун қилинган никоҳ, талоқ [хотин қўйиш] зикр бўлади. Чунки булар қилинаётганда амрларнинг, тақиқларнинг эгаси доим хотирланади. Яъни ғафлат кетиб туради. Шуниси борки, Оллоҳу таолонинг исмлари ва сифатлари билан қилинган зикр, тез таъсир қилади ва унинг севгисини ҳосил қилади ва тезда унга эриштиради. Амрларни, тақиқларни қилиш билан ҳосил бўлган зикр бундай эмас. Шунинг билан бирга, бундай зикрлардан баъзисининг тезда натижа бериши жуда кам ҳолларда кўрилгандир. Муҳаммад Баҳоеддин-и Бухорий марҳамат қиладики, “Мавлона Зайн-уд-дийн-и Тайбодий (қаддасоллоҳу таоло сирраҳулъазийз) илм билан Оллоҳу таолога восил бўлгандир”. Бундан бошқа исм ва сифат билан қилинган зикр, исломийятга эргашиш билан бўлган зикрга сабаб бўлади. Чунки диннинг эгасини тўла севмагунча, ҳар бир ишда исломийятни қўлда тутиш қийин бўлади. Тўла муҳаббатни қўлда тутиш учун ҳам исм ва сифат билан бўлган зикр лозимдир. Ҳа, жаноб-и Ҳақнинг лутфи ва эҳсони алоҳидадир. Ҳеч бир сабаб бўлмасидан хоҳлаганини истаганига эҳсон қилади. Масалан, Шуро сурасининг ўн учинчи оят-и каримаси мазмунида, “Оллоҳу таоло, истаганини танлаб ўзига эриштиради”, деб марҳамат қилинади.

  3. idebenone says:

    Армоним Қўшиқ Сен гул бўлиб очилдингу кулмадинг, Кўнгил бўлиб, бир кўнгилдай тўлмадинг, Айтгил, нега ёр кўнглини олмадинг? Муҳаббатим фақат сенсан армоним. Кўз юммасдан ўтказганда тунларни, Ёдга олдим энг бахтиёр кунларни. Мен қолиб, сен бахтли қилдинг кимларни? Муҳаббатим, фақат сенсан армоним.