Дадахон Ҳасанга

Тоғбой Абдураззоқ

Ҳақ сўзни халқингга етказган ўзинг,
Золимнинг кўксига найзадур сўзинг,
Ҳалолсан, то абад ёруғдур юзинг,
Эркаклар кам қолди сенга ўхшаган,
Юртимнинг ҳофизи — Дадахон Ҳасан!

Иймонин сотганлар қаҳрамон бўлди,
Халқини отганлар қаҳрамон бўлди,
Писмайиб ётганлар қаҳрамон бўлди,
Ҳақиқий қаҳрамон улармас — сенсан,
Ҳақиқат байроғи — Дадахон Ҳасан!

Ман этган қўшиқлар тарқалиб кетди,
Тасмалар қўлма-қўл жойларга етди,
Куйларинг Дажжолнинг бағрини йиртди,
Одамлар кўнглини забт этдинг осон,
Кўнгиллар соҳиби — Дадахон Ҳасан!

Иймонинг — бақувват, ўзинг — чаққонсан,
Ҳақ сўз-ла ноҳақни енгиб чиққансан.
Золимнинг кўксига чиққан чипқонсан,
Номингни эшитса Аждарҳо — сарсон,
Омон бўл доимо, Дадахон Ҳасан!

25 ноябр 2006 йил

Det här inlägget postades i Дадахон Ҳасан ҳақида. Bokmärk permalänken.